Артета Вийеранинг танқидига муносабат билдирди
Лондоннинг «Арсенал» жамоаси бош мураббийи Микел Артета «Манчестер Юнайтед»га қарши 2:3 ҳисобидаги мағлубиятдан сўнг собиқ сардор Патрик Вийеранинг фикрларига изоҳ берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Афсонавий француз футболчи якшанба кунги учрашувдан кейин «канонирлар»га руҳий барқарорлик етишмаётганини таъкидлаганди.
Матбуот анжуманида Артета бу фикрларни хотиржам қабул қилишини айтди: «Вийеранинг сўзлари? Муаммо йўқ, ҳар қандай фикрга тайёрмиз. Миланда «Интер»га қарши ўйинда аъло даражада ҳаракат қилдик...