Гилариди «Рома» учун дуранг мағлубиятдан афзал деди
А Сериянинг 22-турида «Рома» якшанба куни «Милан»га қарши баҳсда сўнгги дақиқаларда мағлубиятдан қутулиб қолди. Учрашувдан кейин римликлар ҳимоячиси Даниеле Гилариди жамоа кўрсатган ўйинни баҳолаб, дуранг натижадан қониқишини яширмади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
«Кўп вазият яратдик, айниқса биринчи бўлимда, аммо якунлашда муаммолар бўлди. Дуранг — бу мағлубият эмас. Албатта, ғалаба қозонганимизда янада қизиқроқ бўларди», — деди Гилариди forzaroma.info нашрига.
Кейинги турда «Рома» «Удинезе»га қарши майдонга тушади.