Фрайбург Кёлнни автогол ва пенальтидан сўнг енгди
Бундеслиганинг 19-турида “Фрайбург” “Кёлн”га қарши драматик ўйин ўтказиб, 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Учрашувнинг 10-дақиқасида меҳмонлар ҳисобни очди: Макс Розенфельдер ўз дарвозасига тўп киритиб қўйди. Бироқ “Фрайбург” тезда жавоб қайтарди — 11-дақиқада Юито Судзуки ҳужумни бошлаб берди, Дерри Шерхант эса дарвозабон устидан тўп ошириб, мувозанатни тиклади. Биринчи бўлим якунига яқин, 44-дақиқада Игор Матанович Маттиас Гинтер узатмасини голга айлантириб, мезбонларни олдинга олиб чиқди.