Автогол ва пенальти билан бой учрашувда «Фрайбург» «Кёльн»дан устун келди
Бундеслиганинг 19-тури доирасида «Фрайбург» ва «Кёльн» ўйини кескин бурилишлар, автогол ҳамда бой берилган пенальти билан ёдда қолди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Ҳисоб 10-дақиқада меҳмонлар фойдасига очилди: Макс Розенфельдер ўз дарвозасига тўп киритиб қўйди. Бироқ «Фрайбург» тезда жавоб қайтарди — 11-дақиқада Юито Судзуки ҳужумни тезлаштирди, Дерри Шерхант эса дарвозабон устидан тўпни ошириб, мувозанатни тиклади (1:1).
Биринчи бўлим якунига яқин мезбонлар олдинга чиқиб олди...