Каррагер Каррикни мақтади, Аморимга жасорат етишмаганини айтди
“Ливерпул”нинг собиқ ҳимоячиси Жейми Каррагер Майкл Каррикнинг “Манчестер Юнайтед”даги ишлари ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Каррик вақтинчалик бош мураббий сифатида жамоани дастлабки икки учрашувда ғалабага олиб келди: “қизил иблислар” “Манчестер Сити”ни 2:0, “Арсенал”ни эса 3:2 ҳисобида мағлуб этди.
Sky Sports эксперти Каррагер “канонирлар” устидан қозонилган ғалабани шарҳлар экан, аввалги мураббий Рубен Аморимда айнан шу жиҳат — дадиллик етишмаганини таъкидлади.