Гасперини «Милан» билан дуранг адолатли бўлди деди
Италия А Сериясининг 22-турида «Милан» «Рома»га қарши ўйинда ғалабани ушлаб қола олмади. Учрашув якунидаги дуранг римликлар бош мураббийи Жан Пйеро Гасперини фикрича, воқеалар ривожига мос натижа бўлди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Мутахассис «Милан» ҳисобда олдинга чиққанида рақибга қарши ўйнаш анча мураккаблашишини таъкидлади. Шунга қарамай, Гасперини «Рома»нинг мағлубияти катта адолатсизлик бўларди, дея баҳолади: агар жамоаси биринчи бўлиб гол урганда, эҳтимол, ғалаба ҳам римликлар томонида бўларди.