Глеб Ганчаренкога Беларусни Еврога олиб чиқиш қийин дейди
“Барселона”нинг собиқ ярим ҳимоячиси Александр Глеб Беларусь миллий жамоасининг Виктор Ганчаренко қўл остидаги истиқболлари ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Глебнинг таъкидлашича, мураббийнинг Беларусни Европа чемпионатига олиб чиқиши осон бўлмайди. У терма жамоада ишлаш билан клубдаги иш орасида катта фарқ борлигини эслатиб, Ганчаренкога янги вазифага қандай мослашишини вақт кўрсатишини айтди.
Шу билан бирга, собиқ футболчи ҳар қандай ҳолатда ҳам жамоа ва бош мураббийни қўллаб-қувватлашини билдирди.