«Фрайбург» «Кёльн»ни мағлуб этди: автогол ва пенальти ҳам бўлди
Бундеслиганинг 19-турида «Фрайбург» ва «Кёльн» ўртасидаги баҳс воқеаларга бой кечди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Учрашувнинг 10-дақиқасида меҳмонлар ҳисобни очди: Макс Розенфельдер тўпни ўз дарвозасига йўллаб қўйди. Бироқ «Фрайбург» тезда жавоб қайтарди — Юито Судзуки ҳужумни кучайтириб, Дерри Шерхантга узатма берди ва у дарвозабон устидан аниқ ошириб, ҳисобни тенглаштирди (1:1). 44-дақиқада эса Игор Матанович Маттиас Гинтер узатмасини голга айлантириб, мезбонларни олдинга олиб чиқди (2:1).