«Ливерпул» Хаби Алонсо борасида ҳозирча шошилмаяпти
Хаби Алонсо «Ливерпул»да Арне Слот ўрнини эгаллаши мумкин бўлган асосий номзодлардан бири сифатида тилга олинмоқда. Мерсисайд клуби нидерландиялик мутахассис бошқарувидаги иккинчи мавсумда ҳамон барқарор ўйинини топа олаяпти. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Яқинда «Борнмут»га 2:3 ҳисобида мағлуб бўлингач, матбуотда Слотнинг келажаги яна муҳокама марказига қайтди. Бу фонни кучайтирган яна бир ҳолат — икки ҳафта аввал Алонсо «Реал» (Мадрид)дан бўшатилгани ва у яна ишга қайтишга тайёр экани.