«Реал Овьедо» мураббийи Ямални бошқа галактикадан деди
«Реал Овьедо» бош мураббийи Гильермо Алмада «Барселона» вингери Ламин Ямалнинг ўйини ҳақида фикр билдирди. Ла Лиганинг 21-турида каталонияликлар ўз майдонида 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди, Ямал эса чалқанча услубдаги зарбаси билан гол урди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Алмада Ямални тенги йўқ иқтидор сифатида таърифлади. Мураббийга кўра, у жуда ёш бўлишига қарамай, якка ўзи ўйин тақдирини ўзгартира олади ва бу сафар ҳам «Реал Овьедо»ни айнан Ямалнинг ҳаракатлари жазолади.
Учрашувдан...