Францияда ҳам ЖЧни бойкот қилиш эҳтимоли инкор этилмади
Аввалроқ АҚШда ўтадиган жаҳон чемпионати “прогрессив Европа давлатлари” томонидан бойкот қилиниши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди. Бу мавзуда энг кўп гап Германияда янграмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Вазиятга Франция спорт вазири Марина Феррарининг ҳам муносабати пайдо бўлди. Унинг айтишича, ҳозирча бундай қадам ташлаш нияти йўқ, чунки турнир ниҳоятда муҳим. Бироқ вазир ҳеч нарсани бутунлай истисно қилмаслигини, вазият қандай ўзгаришини кузатиб боришларини таъкидлади.