"Динамо" Абу Дабида ЦСКАни драматик тарзда мағлубиятга учратди
Самарқанднинг «Динамо» жамоаси Абу-Дабида ўтказилган халқаро ўртоқлик баҳсида Россиянинг 6 карра чемпиони ЦСКАга қарши майдонга тушиб, ҳақиқий сенсацияга имзо чекди. Вадим Абрамов шогирдлари номдор рақибнинг асосий таркибини 4:3 ҳисобида мағлуб этиб, мухлисларга “қайтиб бўлмас” эмоция улашди.
Эътиборли жиҳати — «Динамо» ушбу учрашувда миллий терма жамоага йўл олган Анваржон Ҳожимирзаев, Фирдавс Абдураҳмонов, Жаҳонгир Ўрозов ва Эдем Немановсиз ўйнади. Шунга қарамай, жамоа таркибий йўқотишлардан “баҳона” ясаб ўтирмади...