Гвардиола кечаги ўйинда пенальти берилмаган эпизоддан норози бўлди
Англия Премьер-лигасининг 23-турида “Манчестер Сити” ўз майдонида “Вулверхэмптон”ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди. Бироқ ғалабага қарамай, “шаҳарликлар” бош мураббийи Пеп Гвардиола учрашувдаги айрим ҳакамлик қарорларидан кўнгли тўлмаганини очиқ билдирди.
Баҳснинг 35-дақиқасида “Сити” ҳужумчиси Омар Мармуш ҳаводан келаётган тўпни назорат қилишга уринган пайтда, тўп рақиб ҳимоячиси Ерсон Москеранинг тирсагига тегди. Эпизодни АПЛда илк бор бош ҳакам сифатида ишлаётган Фарай Халлам кўриб чиқди ва...