«Гавр» ва «Монако» учрашувида голлар урилмади
Франция Лига 1нинг 19-турида «Гавр» ва «Монако» кутилмаганда суст ўйин намойиш этди. 90 дақиқа давомида жамоалар умумий ҳисобда дарвозага атиги бир марта аниқ зарба бера олди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Учрашув бошида Магнес Аклиуш ҳимоячи бошидан қайтган тўпни илиб олиб, 17 метрдан зарба берди, аммо тўп дарвоза устидан ўтиб кетди.
Кейинроқ Денис Закария жарима майдончасининг чап томонидан ўткир бурчакдан паст зарба йўллади, бироқ нишонга текмади. Бурчак зарбасидан кейинги...