«Боруссия» «Унион»ни йирик мағлуб этиб, «Бавария»га яқинлашди
Дортмунднинг «Боруссия»си Бундеслиганинг 19-турида «Унион» майдонига сафар қилиб, турнир жадвалидаги етакчи «Бавария»га яқинлашиш учун муҳим имкониятга эга эди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Учрашувнинг 7-дақиқасида Серу Гирасси рақиб жарима майдонида йиқитилди ва ҳакам нуқтани кўрсатди. Пенальти зарбасини Эмре Жан ижро этди: дарвозабон йўналишни топишга яқин бўлса-да, тўп дарвозага жой олди (0:1). Кейинроқ Жоб Беллингҳем қулай вазиятда ҳимоячига тегизиб юборди, Фабио Силванинг қайта зарбаси эса аниқ чиқмади.