Игор Дивеев Подолски, Швайнштайгер ва Озил билан суратни кўрсатди
«Зенит» ва Россия терма жамоаси ҳимоячиси Игор Дивеев архивдан қизиқарли суратни улашди. Унда у 10 ёш пайтида Германия терма жамоаси футболчилари ёнида тушган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Кадрда Лукас Подолски, Бастиан Швайнштайгер ҳамда Месут Озил аниқ кўринади.
Ушбу фото 2010 йилги Жаҳон чемпионати саралаши доирасидаги Россия — Германия учрашуви олдидан олинган. Ўша пайтда ёш Дивеев футболчилар билан бирга майдонга чиқиб борган.
«Терма жамоамиз билан биринчи марта майдонга чиқишим!