Гвардиола "Сити" ғалабасидан сўнг "янгилар" ўйинига қандай баҳо берди?
Англия Премьер-лигасининг 23-турида “Манчестер Сити” ўз майдонида “Вулверхэмптон”ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди ва сўнгги пайтлардаги омадсизликлар занжирига нуқта қўйди. Учрашув якунланганидан сўнг “шаҳарликлар” бош мураббийи Пеп Гвардиола мазкур ғалаба ва жамоадаги айрим футболчиларнинг ўйини ҳақида фикрларини очиқ айтди.
Испаниялик мутахассис авваламбор рақибнинг кайфияти ва формаcини алоҳида таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, “Вулверхэмптон” сўнгги 4-5 учрашувдан бери мағлубият таъмини тотмай келаётган...