Мармуш ва Семеньонинг голлари "Сити"га ишончли ғалаба келтирди
АПЛнинг 23-тури доирасида “Манчестер Сити” ва “Вулверхэмптон” ўртасидаги баҳс ўз якунига етди. “Этихад”да ўтган беллашувда Хосеп Гвардиола бошқарувидаги жамоа рақибини ишончли тарзда енгиб, 2:0 ҳисобида ғалабага эришди.
Учрашув жуда тез суръатда бошланди. “Шаҳарликлар” илк дақиқаларданоқ ташаббусни қўлга олди ва бу босим тез орада ўз самарасини берди. 6-дақиқада Омар Мармуш тўпни дарвоза тўрига жойлаб, ҳисобни очди. Бу гол уй эгаларига қўшимча руҳий куч берди, “Вулверхэмптон” эса ўзини ҳимояга ташлашга мажбур бўлди.