Ҳусанов ва Гехи тандеми: уларнинг бугунги ўйини қандай баҳоланди?
Англия Премьер-лигасининг 23-туридан ўрин олган “Манчестер Сити” — “Вулверхэмптон” баҳси “шаҳарликлар”нинг 2:0 ҳисобидаги ишончли ғалабаси билан якунланди. Ушбу учрашувда голлар Омар Мармуш ва Антуан Семеньо томонидан дарвозага киритилди.
Беллашувнинг энг қизиқ жиҳатларидан бири — ўзбекистонлик легионеримиз Абдуқодир Ҳусановнинг тўлиқ 90 дақиқа майдонда ҳаракат қилгани бўлди. Эътиборлиси, бу учрашувда Ҳусанов жамоа сафига яқинда келиб қўшилган англиялик марказий ҳимоячи Марк Гехи билан бирга тандем ҳосил қилди.