Титов «Ювентус» ва «Наполи» ўйини учун тахмин билдирди
Италия А Сериясининг 22-тури марказий учрашувида Турин шаҳридаги «Ювентус» ўз майдонида «Наполи»ни қабул қилади. Бўлажак баҳс бўйича ўз фикрларини футбол мутахассиси Егор Титов ҳам билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Титовнинг таъкидлашича, у бу ўйинда «Наполи» томонида. «Ғалабага тикиш қилишга журъат этмайман, аммо улар ютқазмайди. 1:1 ҳисобидаги дуранг ҳам эҳтимолдан холи эмас. Шунинг учун X2 ва умумий голлар 1,5 дан кўп бўлиши вариантини танлайман», — дея унинг сўзларини «RB Sport» келтирди.