"Манчестер Сити" — "Вулверҳэмптон": Ҳусанов ва Геҳи тандемда ўйнайди
Тошкент вақти билан соат 20:00да Англия Премьер-лигасининг 23-туридан ўрин олган бир қатор баҳслар старт олади. Аммо бугунги дастурдаги энг кўп муҳокама қилинаётган тўқнашувлардан бири — “Манчестер Сити”нинг ўз майдонида “Вулверҳэмптон”ни қабул қилиши.
Айни пайтда “шаҳарликлар” (43 очко, 2-ўрин) натижалар бўйича кўнгилдагидек кетмаётган даврни бошдан кечиряпти: ғалабалар серияси эмас, аксинча, ютуқсиз учрашувлар кўпайган. Шу сабаб бу баҳс улар учун фақат 3 очко эмас, балки кайфият ва ишончни ҳам қайтариб олиш имконияти ҳисобланади.