Джикия агенти ҳимоячининг келажаги борасида изоҳ берди
«Анталяспор» футболчиси Георгий Джикия агенти Владимир Кузьмичёв россиялик ҳимоячининг клубдаги келажаги юзасидан фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Агентнинг айтишича, Джикиянинг ҳолати яхши ва клуб мураббийлар штаби унга ишонмоқда. Сўнгги учрашувларда майдонга тушмаганига сабаб микрожароҳат бўлган, ҳозир эса у тикланиб улгурган ва кейинги ўйинда ўйнаши кутилмоқда.
Аввалроқ ОАВда турк клуби «Спартак»нинг собиқ сардори билан хайрлашмоқчи экани ҳақида хабарлар тарқалган эди.