Мостовой «Вильярреал» — «Реал» учрашувида мадридликларни фаворит деди
Испания Ла Лигасининг навбатдаги турида Мадриднинг «Реал» жамоаси сафарда «Вильярреал»га қарши майдонга тушади. Ушбу қарама-қаршилик ҳақида собиқ «Спартак» футболчиси Александр Мостовой ўз фикрини билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Мутахассиснинг таъкидлашича, баҳс сермаҳсул бўлиши кутилмоқда ва устунлик «Реал» томонида. Мостовой Мбаппе, Винисиус ва Вальверде жисмоний ҳолати яхши эканини қайд этиб, ўйинда мадридликлар ғалаба қозонишини тахмин қилди.
«Вильярреал» — «Реал» учрашуви бугун...