Аргентинанинг «Килмес» клуби стадионни янгилашда мухлислардан ёрдам сўради
«Килмес» Аргентинадаги энг қадимий клублардан бири ҳисобланади: жамоа 1887 йилда ташкил этилган ва йиллар давомида катта мухлислар армиясини тўплаган. Бироқ ҳозир клуб оғир даврни бошдан кечирмоқда ва айнан шу пайтда ишқибозлар кўмагига муҳтож. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Клуб раҳбарияти стадионни қайта қуриш режасини эълон қилди, аммо одатдагидек маблағ йиғиш йўлини танламади. Мухлисларга пул ўтказиш эмас, балки стадионга келиб, белгиланган вазифаларни бажариш орқали бевосита...