Хайкин «Манчестер Сити»ни енгиш Норвегия спорти тарихига кирди, деди
Норвегиянинг «Будё-Глимт» клуби дарвозабони Никита Хайкин Чемпионлар лигасида «Манчестер Сити» устидан қўлга киритилган йирик ғалабага муносабат билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Чемпионлар лигаси умумий босқичининг 7-тур учрашувида норвеглар 3:1 ҳисобида зафар қучди.
Хайкиннинг айтишича, ўйин тугаганидан кейин ҳам улар XXI аср футбол индустриясидаги энг кучли тизимлардан бирини мағлуб этганини дарҳол англаб етмаган. Унинг таъкидлашича, бу натижа нафақат «Будё-Глимт»...