Барколянинг битта голи ПСЖни пешқадамга айлантирди
Франция чемпионатининг 19-турида «ПСЖ» сафарда «Осер» меҳмони бўлди. Қаттиқ кураш ва сабр талаб қилган учрашувда парижликлар минимал ҳисобда ғалаба қозониб, муҳим уч очкони қўлга киритди.
Баҳс давомида «Осер» ўз майдонида осон таслим бўлмаслигини кўрсатди: жамоа ихчам ҳаракат қилди, ҳимояда зич ўйнади, «ПСЖ» эса узоқ вақт ҳал қилувчи зарбани топа олмади. Аммо юқори класс барибир ўз сўзини айтди.
Учрашувнинг 79-дақиқасида Брэдли Барколя вазиятдан унумли фойдаланиб, баҳсдаги ягона голни урди ва жамоасига ғалаба совға қилди — 0:1.