«Интер» биринчи бўлимдаёқ «Пиза»га қарши ҳисобни тенглаштирди
Италия чемпионати жума кунги учрашувида «Интер» ўз майдонида «Пиза»ни қабул қилди. «Нерадзуррилар» танаффусгача бўлган қисқа вақт ичида кетма-кет икки гол ўтказиб юбориб, мухлисларини ҳайратда қолдирди. Шунга қарамай, Кристиан Киву жамоаси биринчи бўлимнинг ўзидаёқ вазиятни ўнглаб, камбек қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
39-дақиқада Пётр Зелински пенальтини аниқ ижро этди, 41-дақиқада эса Лаутаро Мартинес гол уриб, ҳисобни тенглаштирди. Аргентиналик ҳужумчининг голи олдидан узатмани Федерико Димарко амалга оширди ...