«Килмес» стадионини янгилаш учун мухлисларни ишга чорламоқда
Аргентинанинг 1887 йилда ташкил топган энг қадимий клубларидан бири — «Килмес» ҳозир оғир даврни бошдан кечирмоқда. Шунга қарамай, жамоанинг содиқ мухлислари сони ҳануз катта ва клуб айнан уларга мурожаат қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Раҳбарият стадионни қайта қуриш ишларини бошлашни режалаштирмоқда, бироқ ёрдам масаласи одатдагидек молиявий хайрия кўринишида эмас. Клуб мухлисларга «эски усулда» — стадионга келиб, жисмонан меҳнат қилиш ва қайта таъмирлаш бўйича топшириқларни бажаришни таклиф этди.