«Бавария» Упамекано билан янги шартнома борасида келиша олмади
Мюнхеннинг «Бавария» клуби марказий ҳимоячи Дайо Упамекано билан янги келишув бўйича ҳозирча якуний қарорга келгани йўқ. Бу ҳақда журналист Максимилиан Коҳ хабар берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Манбага кўра, музокараларда икки асосий масала кун тартибида: шартноманинг муддати ва уни муддатидан олдин бекор қилиш шартлари. Томонлар футболчи жамоада 2030 йилгача қоладими ёки 2031 йилгача — шу вариантларни муҳокама қилмоқда. Иккинчи банд эса 2027 йилдан (ўйинчи истаги) ёки 2028 йилдан (клуб истаги) кучга кириши мумкин.