Артета "Манчестер Юнайтед"нинг кучли томонларини айтиб берди
Лондоннинг «Арсенал» жамоаси бош мураббийи Микель Артета дам олиш кунлари бўлиб ўтадиган «Манчестер Юнайтед»га қарши тўқнашув олдидан ушбу ўйин ҳақида фикр билдирди. Испаниялик мутахассиснинг сўзларига кўра, манкунианлар баъзи вазиятларда жуда хавфли кўринишга киради — айниқса, тезликка ўтиш имконияти пайдо бўлса.
Артета «Манчестер Юнайтед»нинг кучли жиҳатларини алоҳида таъкидлади. Унинг айтишича, рақиб сафида айрим футболчиларга кенг жой қолиб кетса, улар тезликда “учиб” кетади ва бир лаҳзада ўйин тақдирини ўзгартириб юбориши мумкин.