Слот паст ҳимоя ҳақидаги Жеррарднинг танқидига қандай жавоб берди?
«Ливерпуль» бош мураббийи Арне Слот клуб афсонаси Стивен Жеррард томонидан айтилган танқидли изоҳга муносабат билдирди. Мавзу эса мухлисларга яхши таниш: паст ҳимоя чизиғида ўйнайдиган рақибларга қарши ўйинларда «қизиллар»нинг иши нега оғирлашяпти?
Гап шундаки, Слот Чемпионлар лигасида «Марсель» устидан 3:0 ҳисобидаги ишончли ғалабадан кейин ҳам бир нуқтани алоҳида таъкидлаган эди: жамоа паст блокда ҳимояланадиган рақибларга қарши тўқнашувларда баъзан қийналиб қоляпти. Бу фикрлар ортидан...