Хайкин «Ман Сити» устидан ғалабани Норвегия спорти тарихига киритди
Норвегиянинг «Будё-Глимт» клуби дарвозабони Никита Хайкин «Манчестер Сити» устидан қўлга киритилган ёрқин ғалабадан сўнг ўз таассуротлари билан ўртоқлашди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Чемпионлар лигаси умумий босқичининг 7-тур учрашувида норвеглар инглиз грандини 3:1 ҳисобида мағлуб этди.
«Ўйиндан кейин ҳам биз шундай жамоани ютганимизни тўлиқ англаб етмадик. Эҳтимол, XXI аср футбол индустриясидаги энг кучли ташкилотлардан бирини ортда қолдирдик. Бу ўйин нафақат биз учун...