U-23 Осиё кубоги. Ветнам Жанубий Кореяни енгиб, 3-ўринни қўлга киритди
Саудия Арабистони мезбонлик қилаётган 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё кубогида 3-ўрин учун баҳс ҳақиқий триллерга айланди. Бронза медали учун Вьетнам ва Жанубий Корея терма жамоалари майдонда охиригача “беришмадим” кайфиятида кураш олиб борди.
Учрашувнинг асосий вақти 2:2 ҳисобида якунланди. Голлар кетма-кетлиги ҳам мухлисларнинг асабини синаган сценарийда кечди: 30-дақиқада Вьетнам ҳисобни очди, иккинчи бўлимда жавоблар ёмғирдек ёғди — 69 ва 90+7 дақиқаларда Жанубий Корея гол урган бўлса...