Угаров Кюрасао ва Кабо-Верде ҳақида киноя қилди
"Зенит"нинг собиқ футболчиси Денис Угаров Кюрасао ва Кабо-Верде терма жамоаларининг 2026 йилги жаҳон чемпионати финал босқичига чиққані юзасидан ҳазил аралаш фикр билдирди. У ўз мулоҳазасини "Евро-Футбол.Ru" нашрига берган интервьюсида айтди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Угаровнинг таъкидлашича, бу жамоалар мундиал йўлланмасидан олдин Россия терма жамоасига қарши ўйин ўтказиши керак эди. "Шунда уларнинг асл кучини билиб олиш, нимага қодир эканини текшириш мумкин бўларди. Буни ким текширади?