Ринат Дасаев Арсен Захарян келажаги ҳақида фикр билдирди
Афсонавий дарвозабон Ринат Дасаев журналистлар билан суҳбатда россиялик ярим ҳимоячи Арсен Захаряннинг «Реал Сосьедад»даги истиқболи юзасидан ўз қарашларини айтди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
«Захарян Россияга қайтиш керакми-йўқми, қарорни ўзи қабул қилиши лозим. Агар у ўзини тайёр ҳис қилса, демак Испанияда қолиши керак», — дея Дасаев сўзларини «RB Sport» келтирди.
Аввалроқ матбуотда испан клуби янги бош мураббийи 22 ёшли россиялик футболчини жамоа режаларига киритмаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.