Инсинье яна «Наполи» сафига қайтиши мумкин
Италиялик қанот ҳужумчиси Лоренсо Инсиньенинг хизматлари яна «Наполи»га таклиф қилинди. Бу ҳақда инсайдер Николо Скира хабар берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Манбага кўра, 34 ёшли футболчи неаполликлар билан 6 ойлик қисқа муддатли шартнома имзолашга тайёр, келишувда яна бир йилга узайтириш банди ҳам бўлиши мумкин. Қайд этилишича, Инсинье «Наполи»га қайтиш учун маош масаласида ҳам ён беришга рози.
Инсинье «Наполи» академияси тарбияланувчиси бўлиб, асосий жамоада 2010–2022 йилларда тўп сурган.