«Зенит» ҳужумчиси Луис Энрике Анчелоттининг асосий фазилатини айтди
«Зенит»нинг бразилиялик ҳужумчиси Луис Энрике Бразилия терма жамоаси бош мураббийи Карло Анчелотти ҳақидаги таассуротлари билан ўртоқлашди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Энрикенинг айтишича, Анчелоттининг энг муҳим жиҳати — футболчилар фикрига қулоқ тутиши. У жамоа билан кўп мулоқот қилади, ким ўзини қайси позицияда қулай ҳис қилишини сўрайди ва қарорларни футболчилар билан бирга шакллантиради.
Футболчи, шунингдек, мутахассис доим маслаҳат беришини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра...