Арбелоа Винисиуснинг шартномаси узайиши ҳақида фикр билдирди
Мадриднинг «Реал» клуби бош мураббийи Алваро Арбелоа ҳужумчи Винисиус Жуниор билан шартномани узайтириш эҳтимоли борасида ўз муносабатини билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Матбуот анжуманида Арбелоа бразилиялик футболчининг жамоада узоқ қолишини исташини таъкидлади, бироқ якуний қарор футболчи ва клуб ўртасидаги келишувга боғлиқлигини айтди.
Винисиус 2018 йилда «Фламенго»дан «Реал»га 45 миллион евро эвазига кўчиб ўтган. Унинг «қаймоқранглилар» билан амалдаги битими 2027 йил 30 июнгача мўлжалланган.