Ҳайкин «Манчстер Сити» устидан ғалабани тарихий деб атади
Норвегиянинг «Буде-Глимт» клуби дарвозабони Никита Ҳайкин «Манчстер Сити»га қарши қозонилган йирик ғалаба ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Чемпионлар лигаси умумий босқичининг 7-тур учрашувида норвегияликлар инглиз грандини 3:1 ҳисобида мағлуб этди.
«Ўйиндан кейин ҳам биз аслида нимага эришганимизни дарров англаб етмадик. Эҳтимол, XXI аср футбол индустриясидаги энг кучли тизимлардан бирини ютдик. Бу баҳс фақат биз учун эмас, бутун Норвегия ва норвег спорти учун ҳам тарихга кирди»...