«Ювентус» «Севилья» ҳимоячиси Хуанлу Санчесни кузатмоқда
Туриннинг «Ювентус» клуби «Севилья»нинг ўнг қанот ҳимоячиси Хуанлу Санчесни ўз сафига қўшиб олиш вариантини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Журналист Жанлука Ди Марцио хабарига кўра, 22 ёшли футболчи туринликлар учун Пьер Калулюга захира сифатида қаралмоқда. Битим фақат «Севилья» футболчини сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага беришга рози бўлса амалга ошиши мумкин, чунки «Ювентус» ҳозирча тўлиқ трансферни расмийлаштиришга тайёр эмас.
Хуанлу Санчес «Севилья» академияси тарбияланувчиси ҳисобланади.