Хайкин «Сити» устидан ғалабани Норвегия тарихи билан қиёслади
Норвегиянинг «Будё-Глимт» жамоаси дарвозабони Никита Хайкин «Манчестер Сити» устидан қўлга киритилган шов-шувли ғалаба ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Чемпионлар лигаси умумий босқичининг 7-турида норвегияликлар инглиз грандини 3:1 ҳисобида мағлуб этди.
«Ўйиндан кейин ҳам биз эҳтимол футбол индустриясида XXI асрнинг энг кучли ташкилотларидан бирини ютганимизни дарҳол англаб етмадик. Бу учрашув фақат биз учун эмас, бутун норвеглар, умуман Норвегия спорти учун тарихга кирди»...