"Персеполис"даги дебют голидан сўнг Игорь Сергеев нималар деди?
Эрон Про лигасининг 17-турида «Персеполис» ўз майдонида принципиал рақиблардан бири — «Сепахон»ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди. Учрашувнинг энг ёрқин нуқтаси шундаки, мезбонлар томонидан киритилган ҳар икки голга ҳам ўзбекистонлик футболчилар муаллифлик қилди: ҳисобни Остон Ўрунов очди, ғалабани мустаҳкамлаган ҳал қилувчи зарбани эса Игорь Сергеев амалга оширди.
Қорли об-ҳаво, қаттиқ кураш ва юқори темпда кечган ўйиндан кейин Игорь Сергеев ўзининг «Персеполис» сафидаги илк голи, Ўрунов билан...