Кутузов Ранери билан ишлаган даврини илиқ эслади
“Парма”, “Милан” ва Беларусь терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Виталий Кутузов Клаудио Ранери билан бирга ишлаган йиллари ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Кутузов италиялик мутахассис билан “Парма”да тўқнаш келган: Ранери ўша пайтда жамоани Серия Bга тушиб кетиш хавфидан олиб чиққан.
“Рождество арафасида пастга қулаш арафасида эдик, Пиолини ишдан бўшатишди — барибир иш юришмади. Кейин Клаудио қайтди ва ҳаммасини ўзгартириб юборди: жамоа ҳам, турнир жадвалидаги ҳолат ҳам.