Слуцкий бошқарувидаги жамоа Осиёда яна мағлуб бўлди
Леонид Слуцкий бошқараётган “Шанхай Шэньхуа” Осиё Чемпионлар Лигасининг умумий босқич 6-турида сафарда “Санфречче Хиросима”га 0:1 ҳисобида ютқазиб, яна очкосиз қолди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Учрашувдаги ягона гол 78-дақиқада киритилди: мезбонлар сафида ҳимоячи Хаято Араки ҳал қилувчи зарбани аниқ амалга оширди. Натижада Хитой клуби ушбу турнирдаги кетма-кет учинчи мағлубиятини қабул қилиб олди.
Олти турдан кейин “Шанхай Шэньхуа” ҳисобида 4 очко бор ва жамоа жадвалда 11-ўринда бормоқда.