«Бавария»да энг катта маош Мусиалага тегишли экан
Мюнхеннинг «Бавария» клубида ким энг кўп маош олиши маълум бўлди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Журналист Кристиан Фальк берган хабарга кўра, ҳозирда жамоанинг энг юқори маошли футболчиси — ҳужумкор ярим ҳимоячи Жамал Мусиала. Манбага таянган ҳолда айтилишича, бонуслар билан бирга унинг йиллик даромади қарийб 30 миллион еврoни ташкил этади. Қайд этилишича, ҳатто жамоа юлдузи Гарри Кейн ҳам ундан камроқ маош олади.
Жорий мавсумда 22 ёшли Мусиала Германия чемпионатида ҳозирча атиги битта ўйинда майдонга тушиб...