Баварияда энг кўп маош оладиган футболчи Мусиала бўлди
Мюнхеннинг «Бавария» клубида энг юқори маош оладиган футболчи ким экани маълум бўлди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Журналист Кристиан Фалк хабарига кўра, ҳозирда жамоада энг катта даромад эгаси — ҳужумкор ярим ҳимоячи Жамал Мусиала. Манбага таъкидланишича, бонусларни ҳам қўшиб ҳисоблаганда, 22 ёшли футболчининг йиллик маоши қарийб 30 миллион еврони ташкил этади. Қизиқ томони, ҳатто жамоа юлдуз ҳужумчиси Гарри Кейн ҳам ундан камроқ маош олади.
Жорий мавсумда Мусиала Германия...