Анчелотти Бразилия терма жамоасида узоқ муддат қолади
Машҳур мураббий Карло Анчелотти келажаги борасида қарорини аниқ қилди. Globo Esporte хабарига кўра, Бразилия футбол конфедерацияси (CBF) ва италиялик мутахассис янги келишув бўйича умумий тўхтамга келган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Манбага кўра, Анчелотти янги шартномани февраль ойида имзолаши кутилмоқда. Ушбу битимга асосан у Бразилия терма жамоасини 2030 йилги жаҳон чемпионати якунигача бошқаради.
Қайд этилишича, Бразилия томони яқинлашиб келаётган жаҳон чемпионати натижаларидан қатъи назар...