Deloitte рейтингида «Реал» 1 миллиард евродан ошди
Deloitte мутахассислари 2024/2025 йилги мавсумда футбол клубларининг даромадларини таҳлил қилди. Ҳисоботга кўра, даромадлар рейтингида биринчи ўринни Мадриднинг «Реал» клуби эгаллади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Энг эътиборлиси, ўтган мавсумда фақат «Реал» 1 миллиард евролик маррадан ошишга муваффақ бўлди. «Қироллик клуби»нинг умумий даромади 1,161 миллиард еврони ташкил этди.
Иккинчи поғонада Ла Лиганинг яна бир гиганти «Барселона» қайд этилди — каталонияликлар 974,8 миллион евро ишлаб топган.