Инсинье Италияга қайтди, аммо янги клуб топа олмади
«Наполи»нинг собиқ сардори Лоренсо Инсинье Шимолий Америкадаги фаолиятидан сўнг Италияга қайтди. Канаданинг «Торонто» клубида ўйнаб келган тажрибали ҳужумчи ҳозирча дарҳол ўзига янги жамоа топа олмади ва вақтинча клубсиз қолмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Шунга қарамай, 34 ёшли футболчи умидини йўқотгани йўқ. Ижтимоий тармоқлардаги постларидан кўринишича, у жисмоний ҳолатини юқори даражада ушлаб туриш учун залда мунтазам машғулот ўтказмоқда. Навбатдаги суратларидан бирига...