Англияда Палмернинг «Манчестер Юнайтед»га ўтиши баҳоланди
«Челси»нинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Коул Палмер «Манчестер Юнайтед»га кўчиб ўтиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишлар яна кун тартибига чиқди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
23 ёшли футболчи учун жорий мавсум унчалик омадли кечмаяпти: бунга асосан тинмай такрорланаётган жароҳатлар сабаб бўлмоқда. Шу фонда у туғилиб ўсган Манчестерни соғиниб қолаётгани айтилиб, «қизил иблислар» қизиқиши ҳақида гап-сўзлар тарқалди. Бироқ таниқли инсайдер Бен Жейкобс бу иддаолар далилларга таянмаганини таъкидлади.